Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг олди олинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят ҳудудига кириб келаётган маҳсулотлар сифати текширилмоқда. Мана шундай тадбирлар давомида бир неча фуқаролар томонидан олиб кирилаётган истеъмолга яроқсиз бўлган, сифатсиз ҳамда ҳеч қандай меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг истеъмолга киритилиши олди олинди.

Жумладан, фуқаро Н.А. Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара пости кириш йўлаги орқали Қирғизистон Республикасидан умумий қиймати 1 564 000 сўмлик 390 дона “Spriti df Coca-cola”, 2280 дона “Mamp.M” номли, 3240 дона хитой ёзувли конфетларни, фуқаро Р.Д. 26 766 000 сўмлик 7290 дона “Orbit” номли сақичларни, фуқаро Н.И. 70 қути “Big blast” номли қандли аромат сақичларни, ноқонуний олиб ўтаётганлиги аниқланган ҳамда суднинг тегишли қарорларига асосан улар маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, маҳсулотларнинг йўқ қилиниши белгиланган.

Бундан ташқари, 100 кг “Panko” номли нон сухариклари, 242 дона қабартма, 30 кг Хитой ёнғоқлари, 15 дона алкогокол ва 30 қути тамаки ҳамда қарийб 2 000 кг байрам маҳсулотлари ҳам йўқ қилиниши суд ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган.

Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Хўжаобод туман бўлими томонидан юқорида номлари келтирилган ноқонуний олиб ўтилган маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилиниб, истеъмолчилар саломатлигига зиён етказиши олди олинди.