Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга таҳдид қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси ва Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон АҚШнинг ҳаракатларига жавобан Тинч океанига ракеталар учириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий ахборот агентлигига таяниб “Lenta.ru” хабар берди.

“[Шимолий Корея] Тинч океанидан синов майдони сифатида фойдаланиш частотаси АҚШ ҳарбийлари ҳаракатларининг табиатига боғлиқ”, деди Ким Ё Чжон.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея Корея ярим ороли ҳудудида “АҚШ қуролли кучларининг стратегик зарба бериш активлари ҳаракатидан” хабардор, Пхеньян бунинг КХДР хавфсизлигига таъсирини синчиклаб ўрганмоқда. Ким Ё Чжон “агар бу тўғридан-тўғри ёки билвосита таҳдид сифатида кўрилса, КХДР тегишли чоралар кўриши” ҳақида огоҳлантирди.

20 февраль куни Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Шимолий Кореядан иккита баллистик ракета учирилгани ҳақида огоҳлантириш берди.

Шунингдек, Ким Ё Чжон Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракеталари Сеулга юборилмаслигини, чунки Пхеньян Жанубий Корея билан муомала қилиш ниятида эмаслигини айтганди. Шу билан бирга, Ким Ё Чжоннинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ўзининг “ўйламасдан қилган ҳаракатлари” оқибатлари ҳақида фикрлаши керак.