Жанубий Корея 6G тармоғини ишга туширмоқчи

Жанубий Корея ҳукумати 2028 йилда 6G тармоғини ишга тушириш ниятида, бу белгиланган муддатдан икки йил олдинроқ, деб хабар бермоқда “Yonhap” ахборот агентлиги.

Сеул маҳаллий компанияларни 6G технологияси учун материаллар, эҳтиёт қисмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ниятида. Таълим, фан ва технологиялар вазирлиги 625,3 миллиард вон (481,7 миллион доллар) қийматидаги лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ҳозирда давом этаётганини таъкидлади.

Департаментга кўра, бу қадамлар Жанубий Кореяга коммуникация технологиялари соҳасида етакчи мавқейини сақлаб қолиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея кўп сонли патентлар билан 5G ривожланишида етакчи роль ўйнаган.

Ўтган йили Кореянинг 5G патентлари 25,9 фоизни ташкил этди. Хитой эса 26,8 фоизни ташкил этди. 6G учун Сеул бу кўрсаткични 30 фоиз га ошириш ниятида.