Ўзбекистон нон нархи энг арзон 5 мамлакат қаторига кирди

Ўзбекистон дунё бўйлаб нон нархи энг арзон мамлакатлардан бири деб топилди. Бу ҳақда Numbeo маълумотларида қайд этилди.

2023 йил 24 февраль ҳолатига кўра, дунёда ноннинг энг паст нархи Тунисда қайд этилган: ярим килограммли нон учун 0,14 доллар.

Кейинги ўринларни Жазоир (0,16 доллар) ва Ливия (0,34 доллар) эгаллади. Тўртинчи ўринда 0,36 доллар Қозоғистон қайд этилган бўлса, кучли бешликни Ўзбекистон якунлади — 0,37 доллар.

МДҲнинг бошқа мамлакатлари орасида ярим килограммли нон Озарбайжонда 0,39 доллар, Молдовада 0,43 доллар, Украинада 0,58 доллар, Россияда 0,61 доллар, Беларусда 0,61 доллар, Арманистонда 0,64 доллар, Арманистонда 0,65 доллар туради.

Энг юқори нархлар АҚШ (3,27 доллар), Швейцария (3,21 доллар) ва Исландияда (2,93 доллар) қайд этилган.