Сенат “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришларни маъқуллади

Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, реализация қилувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлигини кўзда тутадиган “Истеъмол кредит тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар Сенатнинг ялпи йиғилишида тасдиқланди.

Энди қонуннинг Президент томонидан имзоланиши қолди.