70 ёшли Марианна Уилямсон АҚШ президентлиги учун курашади

70 ёшли ёзувчи ва сиёсатчи Марианна Уилямсон АҚШ президентлиги учун сайловда курашади. Вашингтондаги тадбирда Уилямсон Демократик партиядан номзодини илгари сурганини маълум қилди.

Сиёсатчи аёл сайловолди кампаниясини «Янги бошланиш» ва «Тизимни бузиш» шиорлари остида қуриб, даромадлар тенгсизлиги ва коррупцияга қарши курашмоқчи.

Марианна Уилямсон — ёзувчи, психолог, сиёсатчи. 11 та китобнинг муаллифи (уларнинг аксарияти шахснинг ўз устида ишлаши ҳақида), булардан 4 таси The New York Times томонидан «биринчи рақамли» бестселлерлар сифатида эътироф этилган.

Уилямсон 2020 йилги сайловда ҳам номзодини қўйган, бироқ аксарият сайловчиларнинг қўллаб-қувватловига эришмаганди.