Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Ориф Раупович Бозоров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Бозоров 1979 йил Бухоро вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2004 йилда Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими суриштирувчиси вазифасидан бошлаган ва Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2018-2019 йилларда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловга қадар, О.Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Ахрорбек Анварович Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
А.Арзиев 1984 йил Андижон вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган ҳамда Андижон вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.
Сўнгра, Бош прокуратуранинг бошқарма прокурори ва катта прокурори лавозимларда иш олиб борган.
2019 йилдан бошлаб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ўз ишини давом эттириб, Бюронинг марказий аппаратида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловга қадар, А.Арзиев Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.