Польша Россияга қарши курашиш учун Европадаги энг кучли армияни яратади

Польша армияни қайта қуроллантириш кампаниясини бошлади. Унинг мақсади – Россия таҳдидига қарши туриш учун Европада энг йирик қуруқликдаги кучларни яратиш. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда. Қайд этилишича, хусусан, республика 2023 йилда мудофаага ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизини ажратишни режалаштирмоқда, бу НАТОга аъзо бошқа мамлакатларнинг мудофаа харажатларидан икки баробар кўпдир.

Қайта қуролланиш доирасида Варшава Жанубий Кореядан 1000 К2 асосий жанговар танклари ва 250 та Америка Abrams М1А2 сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу Польшани Европадаги энг йирик зирҳли дивизиялар эгасига айлантиради ва 227 та танкга эга Буюк Британияни ортда қолдиради.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг 600 та 155 мм калибрли К9 қуроллари, 18 та HIMARS MLRS ва 288 та Жанубий Кореянинг К239 Chunmoo артиллерия тизимини харид қилиш ҳисобига артиллерияни кучайтириш режалаштирилган.