Туркияда сув тошқинлари қурбонлари сони 14 нафарга етди

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Шонлиурфада 12, Адияманда 2 киши ҳаётдан кўз юмгани, 5 кишини қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри хабар берди.

“Қидирув ишларини давом эттирамиз. Зарарни аниқлаш ишлари дарҳол бошланди. Уйлар ва турар-жойлар шикастланган. Бу ерда сизларга айтганларимизни Президентимизга ҳам тақдим этдик, керакли кўрсатмалар олдик”, дейди вазир.

Шунингдек, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи ҳам вазият юзасидан баёнот бериб, мазкур ҳудуд жойлашуви маълум хавфларга эга эканини, глобал иқлим ўзгариши олдиндан ҳисобга олинаётганини айтиб ўтган.