Туркияда зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

Туркияда 6 февраль куни рўй берган зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди. Бу ҳақда Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Юнус Сезер маълум қилди.

«Қаҳрамонмарашда юз берган зилзила қурбонлари сони 50 096 кишини ташкил этди. 107 204 киши жабрланган», – деди у журналистларга.

Шунингдек, у қурилиш талабларини бузганликда гумонланиб 300 дан ортиқ киши ҳибсга олинганини айтди. Хусусан, 104 та пудратчи ташкилот, 161 нафар уста, 15 та бино эгаси, 18 нафар уйларнинг дастлабки тузилишига ўзгартириш киритган шахслар гумон остида.