Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “I.A.” МЧЖ Сардоба филиали ходими Р.Р. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида В.С. тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “J.J.” МЧЖ ходимлари М.П. ва Б.Б. фуқаро И.М.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан қўйиш эвазига 4 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.