Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд долларга етгани маълум қилинди

Ўзбекистон давлат қарзи 2022 йилда 29,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар бермоқда.

29,2 млрд доллар — Ўзбекистон давлат қарзининг энг юқори даражаси ҳисобланади.

Маълум бўлишича, тўртинчи чоракда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизга етган. Бу аввалги чоракка нисбатан 2,3 фоизга кўпроқ.

2022 йилнинг охирги чорагида давлат қарзи 2021 йил билан солиштирилганда 2,9 млрд долларга, учинчи чоракка нисбатан эса 3,1 млрд долларга кўпайди.

Мамлакатда давлат қарзи 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 17,6 млрд долларга кўпайган.