Turli mavzudaXabarlar

Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 1 апрель куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

Соат 07:00 дан 08:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
08:00 дан 12:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
08:00 дан 12:00 гача – Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

“Ҳайдовчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз”, дейилган хабарда.

Ko'proq yuklang

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button