Сирдарёда уч нафар фуқаронинг жасади хонадон ҳовлисидаги хожатхонасидан топилди

Бугун, 27 апрель куни соат 15:40ларда Сардоба туманидаги ҳовлида жойлашган ҳожатхонада 3 нафар фуқаронинг жасади аниқланди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, уй эгаси К.А.нинг қўл телефони ҳожатхонага тушиб кетганлиги сабабли  унинг отаси ва укаси биргаликда телефонини олиб чиқиш вақтида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Фуқаролар “Номаълум этиологияли заҳарланиш” натижасида воқеа жойида вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.