Навоийдаги мактабда ўқувчилар оммавий муштлашди


Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар оммавий жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.

Маълум қилинишича,, бу ҳолат Хатирчи тумани «Лангар» МФЙда жойлашган 58-сонли мактаб ўқувчилари орасида содир бўлган. Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида воқеа 2023 йилнинг 23 февраль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида юз берган. Унда 58-сонли мактабнинг 11- ва 9-синф ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққанлиги маълум бўлган. Бунинг оқибатида 11-синф ўқувчиси Ж.Л. ва 9-синф ўқувчиси А.И. енгил тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида тўпланган ҳужжатларга кўра, ушбу жанжалда иштирок этган 13 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчисининг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жиноятлар тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳужжатлар туман вояга етмаганлар комиссиясига юборилиб, бир базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тайинланган.