Turli mavzuda

Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади



“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

➖Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

➖Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари “3 қадам” тамойили асосида мақбуллаштирилади.

➖2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.

➖2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

➖2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари edo.ijro.uzтизимига ўтказилади.

➖2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz тизимига тўлиқ ўтказилади.

➖2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

➖Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади.

➖Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

Ko'proq yuklang

Tegishli maqolalar

Back to top button