Яна бир оламшумул кашфиёт — мия импланти беморнинг юришига сабаб бўлди

Швецарияда олиб борилган тадқиқотлардан кейин ногирон бемор, электроник мия имплантацияси воситасида англаш орқали юра бошлади. 40 ёшли Герт Жан Оскам, ушбу усул билан ҳаётининг бутунлай ўзгарганини айтди. Электроник имплантлар умуртқа поғонасидаги иккинчи бир имплант асбоби билан миядаги тушунчаларни оёқларга узатади. Ушбу тизим ҳозирча синов босқичида ҳисобланади.

Келгусида уни янада кенгроқ амалда татбиқ қилиш ва янада мукаммаллаштириш режалаштирилмоқда.