Бугун Тошкентнинг 5 туманида қисман электр таъминоти тўхтатилади

Бугун таъмирлаш ишлари сабаб соат 09:00 дан 18:00гача:

Бектемир тумани “Ийк ота” МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Учтепа тумани “Катта қани” МФЙнинг Н.Саидов ва О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда;

Мирзо Улуғбек туманининг Мўминова ва Сайрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яккасарой туманининг Кичик Бешёғоч, Андижон ва Шамси Кулол кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.