Британия университетлари томонидан олимпиада ўтказиладиган ҳудудларда спортчилар, расмийлар ва томошабинлар ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича шароитлар яратилиши кераклиги ҳақида айтиб ўтилди.
1924-йилдаги Париж Олимпиадасидан кейинги асрда июл ойининг минимал ҳарорати ўртача 3,3°С даражага кўтарилди.
Британия университетининг хавотирли ҳисоботида “Франциядаги иссиқ ёз 2024-йилги Париж Олимпиадаси вақтида спортчилар ва томошабинларни катта хавф остига қўйиши мумкин”, дея огоҳлантирилган.
У спорт идораларига одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришни тавсия қилади. Мусобақа пайтида иссиқ ҳаво баъзи спортчиларнинг соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин.
Портсмут университетидан физиологлар профессор Майк Типтон ва доктор Жо Корбет томонидан 18-июн куни чоп этилган 2024-йилги “Олов ҳалқалари” ҳисоботида глобал ҳароратнинг ошиши спортчиларга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.
Француз об-ҳаво хизмати Мéтéо Франcе маълумотларига кўра, бу ёз ўртача даражадан иссиқроқ ва қуруқроқ бўлиши кутилмоқда , айниқса Ўрта ер денгизи соҳилларида.
Хусусан, 2003-йилда Францияда ҳаво ҳарорати 8 кун кетма-кет 40°С га кўтарилиб, 14 000 кишининг ҳаётига зомин бўлган, уларнинг аксарияти кекса одамлар бўлган. 2003-йилдаги ҳалокатли жазирама тўлқинини тилга олиб, жазирама тўлқини юзага келиши мумкин бўлган хавфни таъкидлайди.