Ўзбекистонга Афғонистондан келтириладиган мазкур анор экстрактли газли ичимлик воситаси инсон саломатлиги учун хавфли деб топилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ўрганиш натижаларига кўра, «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти тамғаланиши (маркировка) бўйича УзТР.490-022:2017 «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ининг 8, 36, 53 ва 58-бандлари талабларига номувофиқлиги аниқланди.