«Бизнинг севги муносабатларимиз кучли ва пулга боғлиқ эмас»: 26 ёшли қиз 81 миллионерга турмушга чиқди

Германиялик тадбиркор Алина исмли россиялик аёлга уйланди. Тадбиркор Хорст-Диэтер Эш 1970 йилларда ГФРда қурилиш машинасозлиги соҳасида муваффақиятли бизнес яратган. У IBH-Holding концернини ташкил этган, аммо кейинчалик банкрот бўлган, ҳатто қамоққа ҳам тушган. 1980 йилларда у АҚШга кўчиб кетиб, у ерда Нью Йоркда Wilhelmina International моделлик агентлигини ташкил этган. Унинг бизнес ҳамкорларидан бири Дональд Трамп бўлган. Сўнгги пайтларда Эш Мексикада истиқомат қилмоқда. Мексикада у ҳашаматли кўчмас мулк сотиш билан шуғулланган, аммо ҳозир нафақага чиққан.

Ёшлигида немис тадбиркори Югославиядан келган қизга уйланади ва 1971 йилда Наташа исмли қизли бўлади. Аммо тез орада эр-хотин ажрашишади. Яқинда тадбиркор Алина исмли россиялик аёлга уйланди. Май ойида Ҳорст-Дитер ва Алинанинг Марселина исмли қизи дунёга келган.

Улар июнь ойида Калифорния штатида жойлашган Оне анд Онлй курортидаги черковда турмуш қуришади. «Бу ҳаётимдаги энг муҳим кун эди», дейди Алина. Маълум бўлишича, у Санкт-Петербург ва Москвада таҳсил олган.

«Алина бадавлат оиланинг қизи, шу сабаб у учун молиявий аҳволим аҳамиятга эга эмас. Ота-онасининг уйида қандай эркалашган бўлса, мен ҳам унга худди шундай ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламан. Бизнинг севги муносабатларимиз кучли ва пулга боғлиқ эмас», дейди Эш.

Ҳозирда эр-хотин Европадан уй сотиб олмоқчи. Масалан, Мюнхеннинг жанубидаги Алп кўли яқинида ёки Австриядаги Кицбюел чанғи курортидан. Улар баҳордан кузгача у ерда олти ой яшашни ва қишда Мексикага қайтишни режалаштирмоқда.