Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этиб, яшириниб юрган қашқадарёлик фуқарога нисбатан қидирув эълон қилди.
Маълум қилинишича, Жабборов Алпомиш 1996 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. У Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб келмоқда.
Ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан зудлик билан 102 ёки 71-231-34-33, 97-273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралди. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.