Ижтимоий тармоқларда Cobalt’лар ортилган автотрейлер ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди. UzAutoMotors ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган. Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ натижасида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.