“Ўзтемирйўлйўловчи” поезд чипталари нархи ошишига изоҳ берди. Бу ҳақда 5 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг шуба корхонаси вакиллари маълум қилди.
Компания 2018 йилдан бери чипталар нархи ўзгармаганини қайд этди. Шу билан бирга, ойлик иш ҳақи 350%га, электр энергияси 800%га, вагонларнинг таъмирлаш сарф-харажатлари 180%га ва бошқа харажатлар 520%га ошган.
“Чипталар нархи кўп йиллар давомида ўзгармаган бўлса-да, вагонлар ишлаб чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар нархи сезиларли даражада ошган”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 2023−2024 йилларда давлат компаниясининг даромадлари 130%га ошди, харажатлари эса 125%га қисқарди. Батафсил маълумот берилмаган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” компанияси йил охиригача кондитсионерларга эга вагонлар сонини 160тадан 220тагача оширишни режалаштирган. Шунингдек, вагон паркларини модернизатсия қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва йўловчилар ташишда янги технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.
Компания томонидан йўловчиларга йўлда қўшимча хизматларни, жумладан, вагон таснифини бошқасига ўзгартириш имкониятини берадиган электрон тўлов тизими жорий қилинган. Яъни йўловчи сафар давомида, жойида қўшимча тўлов қилиш орқали бошқа классдаги вагонга ўтиши мумкин.