Россия қонун чиқарувчилари турли жиноятлар учун меҳнат муҳожирларига нисбатан қаттиқроқ жазо чораларини кўрмоқда.
Ҳаммаси бўлиб учта ташаббус илгари сурилиб, уларнинг ҳар бири депутатларнинг маъқулловчи фикр-мулоҳазаларини олган.
Биринчи ташаббус Россияда ноқонуний бўлиш фактини бошқа жиноятлар содир этилганида оғирлаштирувчи ҳолатга айлантиради.
Иккинчиси, ноқонуний миграцияни ташкил қилиш мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштириш учун юридик шахсларга нисбатан маъмурий жарималарни сезиларли даражада оширади.
Учинчиси ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жазони кучайтиради.
Россия расмий маълумотларига кўра, мамлакатда 600 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир бўлиб, сўнгги йилларда улар аввалгидан уч баробар кўп жиноят содир этган.