Бугун, 2024 йил 26 октябрь куни соат 09:30 ларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, «Буюк ипак йўли» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги «Faw» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги «Howo A7» русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.