Испания қироли ва қироличаси лойбўрон қилинди

  Испания қироли Фелипе ВИ Валенсиянинг сув тошқинидан зарар кўрган Паипорта шаҳрига ташриф буюрди. Аммо қиролни кутиб олган аҳолининг норозилиги кучли бўлиб, уни “қотил” деб ҳақоратлаб, юзига лой отишди. 

Мамлакат расмийларига кўра, яқинда Валенсия минтақасида кучли ёмғир туфайли камида 210 киши ҳалок бўлган.

Сув тошқинидан жабрланган ҳудудда асосан аҳоли ва кўнгиллилар томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бош вазир Педро Санчес 10 000 нафар ҳарбий ва полицияни тозалаш ишларига жалб этди. Қирол ва қиролича Летисия билан ҳудудни айланиб юрган бош вазир ҳам аҳолининг ғазабига дуч келди.

Маҳаллий аҳоли тозалаш ишлари секин олиб борилгани ва сув тошқини олдидан огоҳлантириш етарлича бўлмагани учун расмийларга ғазабланди. Айрим гувоҳларнинг сўзларига кўра, сув тўлғони “тсунами”га ўхшаган.

Ҳудудда телефон ва транспорт тармоқлари жиддий шикастланган бўлса-да, ҳозирда уйларнинг 94 фоизида электр таъминоти тикланган. ДАНА об-ҳаво ҳодисаси сабаб бўлган тошқинлар иқлим ўзгариши таъсирини кучайтирди. Якшанба куни кучли ёмғир ёғиши ҳақида янги огоҳлантириш берилди.