Касблар бозорининг тезкор ўзгариши ва технологик тараққиёт туфайли баъзи соҳа мутахассисларига бўлган талаб янада ортиб, уларга юқори маош таклиф этилмоқда. 2024 йилда дунё бўйлаб энг юқори даромадли 100 та касб рўйхатида асосан тиббиёт, молия, технология ва муҳандислик соҳалари мутахассислари етакчилик қилмоқда.
Тиббиёт соҳаси энг юқори маошли касбларнинг катта қисмини ташкил этади. Жумладан, хирурглар, анестезиологлар, ортодонтлар, дерматологлар, радиологлар ва фармацевтлар бу рўйхатнинг энг юқори ўринларини эгаллайди. Шунингдек, психолог ва болалар шифокорлари ҳам юқори маошли касблар қаторида.
Бизнес ва молия соҳаларида эса CEOлар, инвестиция банкирлари, молиявий ва маркетинг менежерлари ҳамда корпоратив ҳуқуқшунослар энг юқори даромад оладиганлар қаторидан ўрин олган.
Технология соҳаси ҳам ривожланиб, маълумотлар олимлари, дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари, киберхавфсизлик мутахассислари ва IT менежерлари юқори даромадли мутахассисларга айланди.
Шунингдек, муҳандислик соҳаси ҳам эътиборга молик. Нефть муҳандислари, космик муҳандислар ва ядро муҳандислари юқори маошли касблар рўйхатини тўлдирмоқда.
Ушбу касблар нафақат мураккаб малака ва билим талаб қилади, балки жуда катта масъулиятни ҳам ўз ичига олади. Шу сабабли, уларнинг маошлари дунё миқёсида юқори баҳоланади.
Суҳроб Маҳмудов
ЎзДЖТУ Таржимонлик факултети талабаси