Диёра Келдиёрова ҳамда Ута Абэ беллашуви «Йил воқеаси» деб топилди

Шу йилнинг 2 февраль куни 2024 йил якунлари бўйича Judo Awards 2024 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Paris Grand Slam мусобақаси доирасида ташкил этилган маросимда Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг икки нафар вакили номинациялар ғолиблари сафидан жой олди.

Халқаро дзюдо федерациясининг маълум қилишича, Дзюдо бўйича Париж “Катта дубулға“ турнири доирасида ўтган тадбирда Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг Олимпиадада япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси “Йил воқелиги“ номинациясида ғолиб деб топилди.

Шунингдек, Диёра Келдиёрованинг устози Марко Шпиттка “Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи“ номинациясида тенгсиз бўлди.

Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси “Йил воқелиги“ деб топилди.