Бишкек шаҳрининг Октябр туман суди Тemirov Live, Kloop.kg ва “Ayt Ayt Dese” лойиҳаларининг ахборот материалларини экстремистик деб топиб, уларнинг фаолияти, ресурслари ва интернет саҳифаларига киришни тақиқлади. Айнан қайси материаллар экстремистик экани маълум қилинмаган.
“Бу навбатдаги репрессия нафақат бизга, балки бутун мамлакатга зарба беради, Қирғизистон обрўсига путур етказади ва кўплаб айбсиз одамларни жиноий жавобгарликка тортади”, деди Kloop ҳаммуассиси Ринат Тухватшин ўзининг Телеграм каналида.
2025-йил августида Қирғизистон президенти Садир Жапаров барча ОАВ ва онлайн платформаларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлигини белгиловчи қонунни имзолаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонун сўз эркинлигини чеклаш учун ишлатилиши мумкинлигини огоҳлантирган.
Кloop ва Тemirov Live амалдорлар орасидаги коррупсияни, мамлакатдан пул чиқариш схемаларини ва Россия компанияларининг Қирғизистон фирмалари орқали санкцияларни четлаб ўтиши ҳақидаги суриштирувлари билан танилган.
