Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Туркманистон яна бир бор Тайванни Хитой ҳудудининг ажралмас қисми сифатида тан олишини маълум қилди

24.05.2026 14:12

44

Тайван бўғози икки соҳили ўртасида тинч муносабатлар ривожланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Туркманистон баёнотида Пекиннинг мамлакатни «қайта бирлаштириш»га қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳам қўллаб-қувватланган.


19 май куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган расмий баёнотда Ашхобод «Ягона Хитой» сиёсатига қатъий амал қилишини яна бир бор тасдиқлади.

Баёнотда таъкидланишича, Туркманистон ҳукумати Хитой Халқ Республикаси ҳукуматини бутун Хитойни ифодаловчи ягона қонуний ҳукумат деб ҳисоблайди.

Шунингдек, расмий Ашхобод Тайван мустақиллигининг ҳар қандай шаклига қарши эканини билдириб, Тайван бўғози икки соҳили ўртасида тинч муносабатлар ривожланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Туркманистон баёнотида Пекиннинг мамлакатни «қайта бирлаштириш»га қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳам қўллаб-қувватланган.

Сиёсий таҳлилчиларга кўра, мазкур баёнот Хитой ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик фонида янграган навбатдаги дипломатик сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, «Ягона Хитой» сиёсатига кўра, Тайван мустақил давлат сифатида эмас, балки Хитой ҳудудининг бир қисми сифатида қаралади. Пекин ушбу масалани ўз ташқи сиёсатининг энг муҳим ва принципиал йўналишларидан бири деб ҳисоблайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган