Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги дронлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

09.06.2026 08:09

8

Ишлаб чиқарилаётган дронлар экин майдонларини мониторинг қилиш, минерал ўғитлар сепиш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш ишларини самарали бажариш имконини беради

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мўлжалланган дронларни ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда Time.kz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа мамлакат агросаноат мажмуасини модернизация қилиш ва рақамлаштиришга қаратилган дастурлар доирасида амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган дронлар экин майдонларини мониторинг қилиш, минерал ўғитлар сепиш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш ишларини самарали бажариш имконини беради. Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар қишлоқ хўжалигида меҳнат харажатларини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган