Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

"Soliq Mobile"да 3,3 триллион сўмлик қалбаки товар айланмасини яратган яна бир йирик фирибгарлик схемаси фош этилди

09.06.2026 11:51

18

Уч нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ўзларига қарашли 7 та МЧЖ номидан 3,3 триллион сўмлик сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда ушбу маблағларни онлайн назорат-касса машиналари орқали чакана савдо сифатида кирим қилиб, сохта чеклар генерация қилган.

Тайёр чеклар Telegram гуруҳлари орқали фуқароларга пул эвазига тарқатилган. Бунда, айниқса, Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги шахсларга тақдим этиладиган 12 фоизлик кешбэк имтиёзидан ғаразли мақсадларда фойдаланилган.

Ушбу механизм орқали 211 584 нафар фуқаронинг иловасига 28,5 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган. Тизим фаолияти тўхтатилгунига қадар эса бюджет маблағларидан 3,2 миллиард сўм нақдлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган