АҚШ ракета тизимларининг бир қисмини Яқин Шарқдан олиб чиқади

АҚШ баъзи ракета тизимларини Яқин Шарқдан олиб чиқишга қарор қилди: Президент Жо Байден маъмурияти Пентагонга Форс кўрфазидаги қўшинлар сонини камайтиришни буюрди. Бу ҳақда «Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал» юқори мартабали манбаларга асосланиб ёзмоқда.

Қайд этилишича, минтақада аллақачон «Патриот» зенит-ракета тизимининг учта батареяси қайта жойлаштирилган. Улардан бири Саудия Арабистонидаги шаҳзода Султон авиабазасида жойлашган эди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар «дунёнинг бошқа қисмларидаги ҳарбий эҳтиёжларни қондириш» учун самолёт ташувчилар ва кузатув тизимларини қайтариб олади. Эҳтимол, Пентагон бошқа жиҳозларни ҳам қисқартириши мумкин..

АҚШ 2021 йил майигача Афғонистондан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда. Собиқ давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Америка армияси 2020 йилда мамлакатда ҳарбий мавжудлигини икки баравар камайтирган. АҚШ Афғонистонга 2001 йил 11 сентябрда Ню-Ёркдаги терактдан сўнг ўз қўшинларини олиб кирганди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *