Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ижтимоий тармоқ жонли эфирлардан бирида қойиллатиб сўкган Навоийлик ёш қизлар узр сўрашди

09.09.2021 11:10

24

Ўқувчилар ҳуқуқ дарсида жонли эфир қилиб, изоҳ қолдирганларни беҳаё сўзлар билан сўкишганди. Улар буни ҳазил деб атади. Чора кўриш учун материаллар тегишли комиссияга юборилган. Навоий шаҳридаги...

Ўқувчилар ҳуқуқ дарсида жонли эфир қилиб, изоҳ қолдирганларни беҳаё сўзлар билан сўкишганди. Улар буни ҳазил деб атади. Чора кўриш учун материаллар тегишли комиссияга юборилган.

Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари — 2005 йилда туғилган Ж.А., Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.

Ҳолат бўйича ушбу мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, узр сўрашган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган