Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ашраф Ғани афғон халқидан узр сўраб чиқди

09.09.2021 14:32

3

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани афғон халқидан мамлакатни тарк этгани ва мамлакатни толиблар томонидан босиб олиниши билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмагани учун кечирим сўради. У ўз...

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани афғон халқидан мамлакатни тарк этгани ва мамлакатни толиблар томонидан босиб олиниши билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмагани учун кечирим сўради. У ўз баёнотини твиттердаги саҳифасида жойлаштирди.

"Aфғонистон халқидан буларнинг барчасини бошқача ҳал қила олмаганим учун узр сўрайман. Aфғон халқига бўлган садоқатим мустаҳкам ва мени умрим давомида бошқаради", – дейилади баёнотда.

"Мен қурол ишлатишнинг олдини олиш ва Кобулни ва унинг 6 миллион аҳолисини қутқаришнинг ягона йўли шу деб қарор қилдим.

Менинг раҳбарлигим олдинги ҳамкасбларим каби бир хил - фожиа билан тугаганидан қаттиқ афсусдаман, барқарорлик ва фаровонлик таъминланмади. Ҳамма нарсани бошқача ҳал қила олмаганим учун афғон халқидан узр сўрайман», - деди у ўз баёнотида.

Шу билан бирга собиқ президент "Коррупция - бу ўнлаб йиллар давомида мамлакатимизни чўктириб юборган вабо ва коррупцияга қарши кураш менинг президентлик фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлди. Афғон халқига тегишли пулларни олиб кетганим ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон",  – дея таъкидлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган