НамДУ талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди

Бугун 9 сентябрь куни Наманган давлат универстети талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, бугун соат 08:48 да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шахар Бобуршох маҳалла фуқаролар йиғини, Бобуршох кўчасиғи, 1-уйда жойлашган Наманган Давлат Университети 2-талабалар турар жойи биносинида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими етиб борди.

Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинни бартараф этилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида талабаларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йул қуйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *