Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврига оид динозавр қолдиғи топилди

10.09.2021 11:18

9

Ўзбекистондан янги динозавр тури топилди. Кеча Буюк Британиянинг "Royal Society Open Science" журналида бир мақола чоп этилди. Унда айтилишича Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида...

Ўзбекистондан янги динозавр тури топилди.

Кеча Буюк Британиянинг "Royal Society Open Science" журналида бир мақола чоп этилди. Унда айтилишича Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида яшаган икки оёқлаб юрадиган аллозаврлар оиласига мансуб фан учун янги бўлган динозаврнинг бош суяк қолдиқлари топилган.

"Royal Society Open Science"

Энг хурсанд қилган жиҳати мақола муаллифлари қаторида иккита ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг борлиги бўлди. Янги динозавр алоҳида янги уруғга мансуб деб, кўрсатилган. Уруғ номи бобакалонимиз Мирзо Улуғбек шарафига, тур номи эса Ўзбекистон шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган