Яккабоғда мактаб ўқувчиларига полда дарс ўтилгани айтилган видео юзасидан прокуратура текширув бошлади

Ижтимоий тармоқларда “Ҳурматли халқ таълим вазири Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларингиз кўзни қувонтиради! Лекин Яккабоғда сизни ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!” номли видео ёзув тарқалди. Мазкур ҳолат Яккабоғ тумани 39-мактабда эканлиги айтилмоқда.

Видеода таъмирланган хоналар эски стол-стуллар билан жиҳозлангани, айрим хоналарда парта йўқлигидан ўқувчиларга полда дарс ўтилаётгани кўрсатиб ўтилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади.

«Вилоят прокуратураси томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётганлиги акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилиши таъминланади»,- дейилади вилоят прокуратураси маълумотида.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *