Ижтимоий тармоқларда тарқалган ноанъанавий об-ҳаво ролиги юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда об-ҳаво ҳақида ноанъанавий ролик трақалди. Ўзгидромет ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Ўзгидромет Республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаи ҳисобланади. Республикамизда телевидения, радиоканаллар, интернет ресурслар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинадиган ахборот маълумотлари республикамиздаги қонунчиликка мувофиқ ҳавола қилинади.

Шуни эътиборга олиб, ОАВ орқали об-ҳаво маълумотлари эълон қилинаётганда маълумотларнинг манбаи Узгидромет (яъни Ўзгидрометдан олингани) таъкидланиши керак.

«Бу каби об-ҳаво маълумотларининг берилиш шакли дикторларнинг ташқи кўринишига келсак, албатта, фикримизча бу оддий этика қоидаларига риоя қилиниши керак. Бу жиҳатни кузатиш ёки унга баҳо бериш тегишли мутасадди ташкилотларга ҳавола», -дейилади марказ хабарида.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *