9/11! Дунёни титратган фожеага 20 йил тўлди

Маълумот учун, ушбу фожеа Нью-Йоркдаги машҳур 110 қаватли Жаҳон савдо маркази жойлашган эгизак бинолар ҳамда AҚШ Мудофаа вазирлиги биноси Пентагонга келиб урилиши оқибатида содир бўлган.

Ушбу терактдан сўнг АҚШ Афғонистон ва Ироқда жойлашиб олган террорчиларга қарши уруш эълон қилди.

11 сентябр фожиалари жаҳон афкор оммаси томонидан “Бутун дунё сивилизациясига қарши қилинган таҳдид” деб баҳоланди ва қаттиқ қораланди.

Aarp.org

Нафақат Американи, балки бутун дунё аҳолисини саросимага солган терактда жами 2977 киши қурбон бўлган. Ҳозиргача 1646 нафарининг шахси аниқланган.
Қолган 1106 нафар қурбоннинг ким эканлиги ҳалигача номаълум. Аммо АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байден терактга оид архив ҳужжатларини очишга доир фармонни имзолади.

Машъум террористик хуруж оқибатида қулаган эгизак бинолар ичида бизнинг ватандошларимиз ҳам бўлган. Хусусан, Ҳаррис Беач ходими Ирина Колоакова, Cантор Фитзгералд компанияси ишчиси Гаррй Шамай, ўзбекистонлик аёл Гавҳарой Камариддинова ҳам бўлганлиги маълум.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *