Бугун, 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг жанубида Тошкент вақти билан соат 11:51 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ер силкиниши эпимаркази Тошкентдан 33 километр шимоли–ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,6 га тенг бўлган.
Қайд этилишича, зилзила Ўзбекистонда сезилмаган. Бироқ Тошкентда яшовчилар зилзилани сезганини маълум қилган.