Пенсия жамғармасига янги ходим таъйинланди

Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ловозимига янги ўринбосар таъйинланди. Бу ҳақида  жамғарма ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Нуриддин Шадихожеев 1984-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010-йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетини тамомлаган.

 Ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ижтимоий таъминот бўлими Пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати Маблағларни бошқариш ва пенсия нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи

аппарати Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *