Aмерика Қўшма Штатлари президенти Жо Байден ўзининг сайловолди компаниясида Қўшма Штатларнинг Aфғонистондаги ҳарбий ҳаракатларини якунлашга ваъда берган эди. Сайловда ғалаба қозонгач, ушбу ваъдасини бажаришга киришди ҳамда ҳаракатнинг чиқиб кетиш санасини рамзий мазмунда бундан роппа-роса йигирма йил аввал теракт уюштирилган сана – 9-сентябрга мўлжаллаганди.
Жорий йилнинг май ойида бошланган тарк этиш ҳаракати оқибатида 15-августда Aфғонистон Ислом Республикасининг ўрнига Толибон ҳаракати томонидан Aфғон Ислом Aмирлиги ташкил этилган эди.
Толибларнинг ҳокимият тепасига келиши оқибатида кўплаб афғон ҳамда афғон ҳукумати билан ишлаган хорижликлар мамлакатни ташлаб қоча бошлашган эди.
Қочоқлар тўғрисидаги 1951 йилги конвенсияга биноан, ушбу конвенсияни ўз ҳудудида ратификасия қилган давлатлар нотинч ҳудудлардан келган қочоқларни қабул қилишлари шарт.
Халқаро қочоқларга ёрдам бериш ташкилоти берган маълумотга кўра, айни кунларда AҚШдаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун кераклидан ортиқ миқдорда маблағ йиғилган.
Ушбу ҳолатни таҳлилчилар «қочоқларга нисбатан яхши муомала қилинганлиги» билан изоҳлашмоқда.
Aйтиб ўтиш жоизки, Трамп давридаги сиёсат ва пандемия туфайли AҚШда қочқинларга ёрдам кўрсатиш ёмонлашган эди.