ЙПХ автомобили орқасидан «Ford» келиб урилди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган М-37А автомобиль йўлининг 43-километрида, «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳайдовчи И.А. «Ford» русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги «Equinox» русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *