Касби туманига қиймати 27 млн 490 минг долларлик темир йўл ўтказилади

Касби туманига темир йўл ўтказиш лойиҳасига 27 миллион 490 минг доллар ажратилмоқда.

Давлат раҳбарининг 12-13 ноябрь  кунлари Қашқадарёдаги ташрифлари давомида депутат Cултон Ҳамраев Касби туманига темир йўл ўтказиш таклиф билан чиққан эди.

Ушбу таклиф юзасидан амалий ишлар бошланди. Мазкур темир йўл ўтказиш лойиҳасига 27 миллион 490 минг доллар миқдоридаги маблағ ажратилмоқда.

Бу хусусда депутат Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг VI чақириқ йигирма саккизинчи сессиясида баёнот берди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *