Россияга энди “депорт” қилинганлар ҳам киритилиши мумкин!

Россия меҳнат бозорида мигрантларга талаб яна ошяпти. Расмий маълумотларга кўра, ҳозир мамлакат 1 миллион арзон ишчи кучига муҳтож. Шу боис, ҳукумат бу муаммони ечиш учун турли усуллардан фойдаланади.

Масалан, аввал Россиядан “депорт” қилинганлар эндиликда миграция амнистиясидан фойдаланиб яна рус диёрига қайтишлари мумкин.

Бу жараённи кенгроқ шарҳлаш учун “Би-би-си” шу соҳа мутахассиси билан интервью уюштирибди. Унда айтилишича, айни пайтда миграция амнистияси Россияга кириш учун 3-5, ҳатто 10 йиллик тақиқ қўйилганларга нисбатан татбиқ этиляпти.

Суд қарори орқали “депорт” қилинганлар эса бундай “марҳамат”дан бебаҳра қолаётир. Агар тақиқ ИИВ томонидан қўйилган бўлса, белгиланган бандларга қараб амнистия қўлланилмоқда.

Шунингдек, Россияда миграция қоидаларини бузиш (масалан, мамлакатга киргач, зарур хужжатларни қилмаган ва 90 кундан сўнг чиқиб кетмаган) ҳолларида ҳам муҳожирларнинг тақиқлари бекор қилиняпти.

Хўш, ҳозирги ҳолатда Россияга киришга тақиқ бор-йўқлигини қандай билса бўлади?

Мутахассис изоҳича, бунинг 2 йўли бор. Бири — мигрант Россия ИИВ расмий сайтидаги интерактив хизматлар орқали ўз паспорт маълумотларини киритиб, “статус”ини текшириб кўради. Аммо бу ердан ҳар доим ҳам аниқ жавоб олиш қийин. Сабаби, ИИВ базаси тез-тез янгиланмайди.

Иккинчи йўли — ИИВ расмий сайтида кўрсатилган электрон манзилга ариза ёзиб жўнатиш. Бироқ тегишли қонунларга кўра, бу мурожаат 30 кун давомида кўриб чиқилгач, сўнг жавоб берилади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *