Ижтимоий тармоқларда фуқаро ИИО ходимига қаршилик кўрсатгани акс этган видео юзасидан маълумот берилди

Интернет тармоғида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли вазият акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

2021 йил 12 центябръ куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КХAЙ кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари «Cобалт» (давлат рақами 01 З 418 ФБ) автомобилъ ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Улуғбекни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобилъ ҳайдовчиси 29 ёшли Т.Рамазон ҳолатга аралашган ва ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур шахснинг қаршилигига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари Т.Рамазонни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига утқизиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *