Москвага қанча муҳожир етишмаяпти?

Москва шаҳар ҳокимининг иқтисодий сиёсат ва мулк-ер муносабатлари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов маълум қилишича, бугун Москвада 200 мингга яқин муҳожир етишмаяпди. Натижада эса мигрантлар етишмаслиги ортидан уй-жой қимматлашиши юзага келмоқда. Яқин келажакда уларнинг мамлакатга киришига қўйиладиган чекловлар юмшатилиши хусусида таъкидланиб ўтилган. Бу ҳақда МИР24га таяниб, «Xabar.uz» ёзмоқда.

Шунингдек, пандемия даврида пойтахт бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг умумий миқдори қарийб 100 миллиард рублни ташкил этган. Бу вақт мобайнида Москва ҳукумати ишбилармонларга ёрдам бериш учун инқирозга қарши чораларнинг бешта пакетини қабул қилган. Ушбу пакетлардан 700 мингдан ортиқ одам ишлайдиган 60,1 мингга яқин компаниялар фойдаланган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, июнь ойида Москва мери Сергей Собянин умумий овқатланиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича ижара тўловларини кечиктириш ва субсидиялар беришни ўз ичига олган қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *