Мирзиёев ШҲТнинг 20 йиллик юбилейида иштирок этади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 16-17-cентябр кунлари Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби Шерзод Aсадов маълум қилди.

Саммитнинг биринчи куни, 16-cентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 cентябр куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

17 cентябр куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Кўплаб хорижий экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтайи назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Шунингдек, янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Таъкидлаш жоизки, ШҲТ ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *